DataLife Engine / МАМЛАКАТИМИЗДА КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАР ЖАРАЁНИ ҚИЗҒИН ПАЛЛАГА КИРДИ

МАМЛАКАТИМИЗДА КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАР ЖАРАЁНИ ҚИЗҒИН ПАЛЛАГА КИРДИ

МАМЛАКАТИМИЗДА КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАР ЖАРАЁНИ ҚИЗҒИН ПАЛЛАГА КИРДИ Бугун Боғот тумани ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди. Унда туман ҳокими Шавкат Яхшибаев, сенаторлар Баҳодир Тожиев, Умарбек Шарипов ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботир Тўразода, ҳоким ўринбосарлари, маҳалла фаоллари, ташкилотлар раҳбарлари, депутатлар, ёшлар ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар. Маълумки, мамлакатимизда Конституциявий ислоҳотлар жараёни қизғин паллага кирди. Куни кеча 25 июндан бошланган умумхалқ муҳокамаси натижаси умумлаштирилиб, қонун лойиҳаси янада такомиллаштирилади. Унинг натижаларига кўра, «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси референдумига қўйилади. Бугун тадбирда ёшлар, нуронийлар, депутатларнинг фикрлари эшитилди. Учрашув кўтаринкилик билан самимий кайфиятда бўлиб ўтди. Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати@bogottumanihokimligikanali
28-06-2022, 09:03
Вернуться назад